Сунъий интеллект ва таълим
PEI орқали дарсдаги фаолликни далилларга асосланган форматив баҳолашга айлантириш.
Мен ҳақимда
Ахборот технологиялари, таълимда сунъий интеллект ва қишлоқ мактаблари учун амалий рақамли ечимлар устида ишлайман.
Мен — Аббосжон Икромжонович Сойибназаров, Қўқон университети Рақамли технологиялар ва математика кафедраси доценти ҳамда PhD тадқиқотчисиман. Ахборот технологияларини ўқитиш, таълимда сунъий интеллектдан фойдаланиш ва маҳаллий шароитга мос рақамли ечимлар яратиш устида ишлайман.
1986 йил 8 август куни Фарғона вилояти, Данғара тумани, Қашқар қишлоғида туғилганман. Фарғона давлат университетини «Информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши бўйича, Қўқон давлат университетини эса «Таълимда ахборот технологиялари» ихтисослиги бўйича тамомлаганман.
Асосий йўналишлар
PEI орқали дарсдаги фаолликни далилларга асосланган форматив баҳолашга айлантириш.
Қишлоқ мактаблари учун интернетга кам боғлиқ виртуал физика ва кимё лабораториялари.
Талабалар учун тушунарли, амалий ва рус тилида ўтишга мос дарс материаллари.